07:31 / 04.03.2022
4996

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди

Исломободдаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Имрон Хон Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида стратегик шерикликни ривожлантириш бўйича келгуси қадамлар тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.

Шунингдек, ҳукуматлар ва идоралар ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида, атроф-муҳитни асраш, зиёрат туризми, темирйўл соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида келишувлар, Сурхондарё вилояти билан Хайбер-Пахтунхва провинцияси, Тошкент шаҳри билан Исломобод шаҳри ўртасида шартномалар каби 10 га яқин ҳужжат имзоланди.  

Бундан ташқари, ташриф арафасида ўтган бизнес форумда 800 миллион долларлик қўшма савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Top