Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда ҳарбий иншоот ва полиция участкаларига ҳужум уюштирилди
Эроннинг 11 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлди, ҳужум учун жавобгарликни «Жайш ал-Адл» гуруҳи ўз зиммасига олди.
Фото: AP
Эрон жануби-шарқидаги Сеистон ва Балужистон вилоятида қўш қуролли ҳужум содир бўлди. Эрон давлат телевидениеси маълумотларига кўра, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) Раск шаҳридаги ҳарбий объектига, бир неча дақиқадан сўнг эса Чоҳбеҳор шаҳридаги икки полиция бўлимига ҳужум қилинган.
«Бир неча дақиқа олдин Раск ва Чоҳбеҳордаги ҳарбий штаб-квартираларда теракт содир этилди. Вазият назорат остида», деди Сеистон ва Балужистон губернатори ўринбосари Али Ризо Марҳаматий.
Содир этилган ҳужумлар учун жавобгарликни Эронда террорчи ташкилот деб тан олинган «Жайш ал-Адл» гуруҳи ўз зиммасига олди.
Эрон давлат телевидениесининг хабар беришича, тўқнашувларда Эрон хавфсизлик кучларининг 11 нафар ходими, шунингдек, ҳужумчилардан 16 нафари ўлдирилган.
Сеистон ва Балужистон вилояти полицияси бошлиғи ўринбосари Али Ризо Дилбарий сўзларига кўра, аксилтеррор операция барча ҳужумчилар йўқ қилинмагунча давом этади.
«Жайш ал-Адл» ҳаракати «сунний балуж халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» баҳонаси билан Покистон билан чегарадаги Сеистан-Балужистон вилоятида қуролли ҳужумлар уюштириб туради.
Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
09:52 / 06.05.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28 / 06.05.2026