11:32 / 04.03.2022
16925

Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси илк марта 10 955 сўмгача кўтарилди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 4 март, жума куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 890 сўмга сотиб олишни, 10 955 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу энг янги юқори кўрсаткич. Бундан олдинги рекорд 22 февраль куни ўрнатилган эди — 1 АҚШ долларининг курси 10 945 сўмга чиққан.

Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:

  • «Даврбанк»: сотиб олиш — 10 870 сўм, сотиш — 10 955 сўм.
  • «Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 895 сўм, сотиш — 10 955 сўм;
  • «Алоқа банк»: сотиб олиш — 10 880 сўм, сотиш — 10 950 сўм;
  • «Туронбанк»: сотиб олиш — 10 875 сўм, сотиш — 10 945 сўм;
  • «Микрокредит банк»: сотиб олиш — 10 890 сўм, сотиш — 10 955 сўм;
  • «Капиталбанк»: сотиб олиш — 10 890 сўм, сотиш — 10 950 сўм.

Марказий банк 4 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, долларнинг расмий курси 2,42 сўмга кўтарилиб, 10 900,25 сўмни ташкил қилди.

Top