Доллар ва евронинг расмий курслари ҳам кескин кўтарилди
Сўм бир кунда 3,5 фоизга қадрсизланди.
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар ва евро курси кескин кўтарилган.
Доллар 408,03 сўмга ошиб, 12 075,03 сўм бўлди. Евро 498,69 сўмга кўтарилиб 13 307,89 сўм бўлди.
Рубл 3,78 сўмга ошиб, 123,77 сўмни ташкил қилди.
Аксарият тижорат банкларида 10 август куни доллар сотув курси 12 минг сўмдан ошди: сотув курси 12135 сўмгача етди. Ўз навбатида, банклар 1 долларни 12 015 сўмдан сотиб ола бошлади.
2022 йил якунларига кўра миллий валюта 3,94 фоизга қадрсизланганди, йил бошидан буён 10 августга қадар бу кўрсаткич — 3,74 фоизни ташкил этганди, энди эса 11 август кунининг ўзида — 3,5 фоизга.
Марказий банк буни асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталари сезиларли қадрсизланиши билан боғлаган.
Ўзбекистонда сўмнинг бу даражада кескин қадрсизланиши охирги бор 2022 йил март ойида, Россиянинг Украинага босқини ортидан рўй берган ва бир неча ҳафта давомида доллар курси ўсиши 400 сўм атрофида бўлган.
Сўнгги йиллардаги энг жиддий девалвация эса 2017 йил сентябрида рўй берганди, 5 сентябрдан доллар курси бирданига 3889 сўмга кўтарилиб, 8100 сўмга чиққанди (ўшанда расмий курс бир ҳафтада бир бор эълон қилинарди). Бу ҳолат Ўзбекистонда конвертация очилиши билан боғлиқ бўлганди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
Жаҳон | 00:42
-
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
Жаҳон | 00:11
-
Андижонда 30 минг доллар билан қўлга тушган судя иши бўйича маълумот берилди
Ўзбекистон | 23:27 / 12.05.2025
-
Россиянинг Украинадаги собиқ қўмондони Жазоирда кўриниш берди. У Пригожин исёнидан кейин «йўқолиб қолганди»
Жаҳон | 23:02 / 12.05.2025
Мавзуга оид

10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади

20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

12:24 / 24.04.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

16:34 / 18.04.2025