18:31 / 07.03.2022
15117

Венгрия бош вазири мамлакат ҳудудида НАТО қўшинларини жойлаштиришга рухсат берди

Шу билан бирга, Виктор Орбан мамлакат ҳудудидан Украинага қурол етказиб беришни тақиқловчи ҳужжатни ҳам имзолади.

Фото: Getty Images

Венгрия бош вазири Виктор Орбан мамлакат ғарбида НАТО қўшинларини жойлаштиришга рухсат берувчи фармонни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, Венгрия шунингдек, ўз ҳудуди орқали НАТОнинг бошқа аъзоларига қурол етказилишига рухсат беради.

Шу билан бирга, Орбан мамлакат ҳудудидан Украинага қурол етказиб беришни тақиқловчи ҳужжатни ҳам имзолади.

«Биз вазиятни баҳоладик, Венгрия ҳудудидан Украина ҳудудига қурол етказиб бериш мумкин эмаслиги кўзда тутилган фармон чиқарилди», - деди Орбан.

Top