"Дунё" хабарига кўра, учрашувда транспорт-логистика, хусусан, Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари ўртасида авиақатновлар соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, миллий авиаташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Автомобил транспорти орқали халқаро юк ташувларини ривожлантиришда Centrum Holding компаниясининг Тошкент, Ангрен ва Андижон шаҳарларидаги омбор терминаллари ҳамда Waberer’s компаниясининг Европанинг турли нуқталаридаги терминаллари имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Учрашув якунида икки компания ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича шартнома имзолашга келишиб олинди.
















