11:43 / 15.03.2022
23107

Фото: М-39 халқаро автомобил йўлининг Булунғур туманидан ўтган қисми сел остида қолди

Ижтимоий тармоқларда М-39 халқаро автомобил йўлининг Булунғур туманидан ўтган қисми сел остида қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ

Маълум қилинишича, кўп миқдордаги ёғингарчилик ва айрим ҳудудларга сел келиши оқибатида М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи 1075-1077 километрлари оралиғида сув тўпланган. Ҳозирда ҳудудий ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан зарурий чоралар кўрилмоқда.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, 15 март куни тунда ва эрталаб Жиззах ва Самарқанд вилоятининг аксарият ҳудудларида кучли ёмғирлар ёғган. Оқибатда ҳар икки вилоятнинг тоғли ҳудудларида сел оқмоқда.

Жумладан, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Бахмал, Зомин, Фориш ва бошқа туманларида, Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Нуробод, Қўшработ туманларида сел оқмоқда.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида 14 март куни тунда ва 15 март куни тонгда ёғган ёмғир туфайли шаҳарнинг бир қатор ҳудудларида кўчаларда тўлиб сув оқмоқда.

Аввалроқ 12–13 март кунларида ҳам Самарқанд ва Жиззах вилоятларида кучли ёмғир ёғиши оқибатида селлар оққани ҳақида хабар берилганди.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Top