11:07 / 17.03.2022
22717

Ўзбекистондаги тижорат банкларида долларнинг сотув курси 11 630 сўмгача кўтарилди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 17 март куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини яна оширди.

Тижорат банклари валюта айирбошлаш шохобчалари орқали АҚШ долларининг сотув курси 11 630 сўмгача кўтарилди.

Бунгача банкларда 1 доллар 11390 сўмгача сотилаётган эди.

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 11 520 сўмдан сотиб олишни, 11 630 сўмга сотишни таклиф қилмоқда.

Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:

  • NBU: сотиб олиш — 11 550 сўм, сотиш — 11 625 сўм;
  • «Hamkorbank»: сотиб олиш — 11 570 сўм, сотиш — 11 630 сўм;
  • «Davrbank»: сотиб олиш — 11 515 сўм, сотиш — 11 630сўм;
  • «Turonbank»: сотиб олиш — 11 515 сўм, сотиш — 11 625 сўм;
  • «Tengebank»: сотиб олиш — 11 520 сўм, сотиш — 11 630 сўм;
  • «Капиталбанк»: сотиб олиш — 11 560 сўм, сотиш — 11 620 сўм.
Top