15:01 / 20.03.2022
18144

Самарқандда болаларга игна санчиб қўрқитган тарбиячига жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги боғчалардан бирида тарбиячининг болаларга игна тиқиб, уларни ухлашга мажбурлагани видеоси тарқалди. Аниқланишича, воқеа Самарқанд шаҳридаги “Golden Kids” хусусий болалар боғчасида рўй берган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Видеода тарбиячининг болаларни ухлатиш учун уларга игна санчиб чиқаётгани акс этган. Ҳолат кузатув камераларига ёзиб олинган

Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, воқеа Самарқанд шаҳридаги “Golden kids” хусусий болалар боғчасида рўй берган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганда, тарбиячининг Пастдарғом тумани “Чортут” МФЙда яшовчи, 1992 йилда туғилган аёл экани аниқланган.

“Тарбиячининг у ерда тарбияланаётган вояга етмаганларга нисбатан содир этган ҳаракатлари юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилган вилоят ИИБ хабарида.

Top