16:24 / 25.03.2022
39711

Бердянскда портлатилган кема ва Харьковга давом этаётган ҳужумлар. Уруш суратлари

Уруш бошланганидан буён бир ой ўтди. Харьков — зарбалар остида: шаҳар босқиннинг биринчи кунидан буён мудофаани ушлаб турибди. Украина ҳарбийлари россияликларнинг Бердянскдаги портга ҳарбий техникалар олиб келган «Саратов» номли йирик ҳарбий десант кемаси портлатилганини маълум қилди. Киев кўчаларида эса — баррикадалар; шаҳар мэри Владимир Кличконинг маълум қилишича, бу ерда уруш бошидан буён тинч аҳоли вакилларидан 75 киши ҳалок бўлган.

Фото: Kirillovka.ks.ua / Reuters / Scanpix / LETA

Украина ҳарбий-денгиз кучлари пайшанба куни тонгида россияликлар томонидан эгаллаб олинган Бердянск портида Россия ҳарбий-денгиз флотининг «Орск» йирик десант кемаси портлатилгани, яна икки кема шикастлангани ҳақида хабар тарқатди.

Жума куни эса Украина қуролли кучлари бош штаби портда аслида «Орск» эмас, бошқа йирик десант кемаси «Саратов» зарбага учрагани ҳақида маълум қилди. Очиқ манбаларга кўра, бу корабль ҳам 1171 лойиҳасига мансуб.

Украина ҳарбийлари пайшанба куни эълон қилган видеоларида кема улар томонидан берилган зарбалар оқибатида портлаганини маълум қилишганди.

Кемалардан бирида портлаш рўй бергач, икки кема портни тарк этишга киришган. Фото: UKRAINIAN NAVY

Март ойи бошидан буён қамалда қолаётган Мариуполдан ғарброқда жойлашган Бердянск февраль ойи охирида, Украинага босқиннинг тўртинчи кунида эгалланганди. Россия портдан ўз ҳарбийларига техникалар етказиб беришда фойдаланмоқда.

Россия мудофаа вазирлиги телеканали бўлмиш «Звезда» эфирида 21 март куни Қора денгиз флоти таркибидаги «Орск» десант кемаси Бердянск портига киргани ҳақида хабар қилинганди.

Бердянск муҳим стратегик аҳамиятга эга - у Россия томонидан 2014 йилда аннексия қилинган Қрим ва қамалдаги Мариупол ўртасида жойлашган. Мариуполни тарк этганларнинг айримларив Бердянскка келишган.

Бердянскнинг олиниши ва Мелитополнинг қамал қилиниши Қримдан Россия чегарасигача (Ростов области) қуруқликдаги кўприк ўрнатилишига олиб келиши мумкин.

Бердянск портида ёнаётган «Саратов» кемасининг сунъий йўлдош орқали олинган тасвири

Украинадаги уруш. Сўнгги соатлардаги асосий маълумотлар:

  • Пайшанба куни кечқурун Брюсселда қизғин дипломатик фаоллик кузатилди, НАТО, Евроиттифоқ ва «Катта еттилик» давлатлари етакчилари ўзаро учрашувлар ўтказди.
  • АҚШ президенти Жо Байден Шимолий Атлантика альянси ҳеч қачон ҳозирги каби бирдам бўлмаганини қайд этди. У бу бирдамликни киритилган санкциялар Кремлда қабул қилинадиган қарорларга таъсир кўрсатиши учун етарлича узоқ сақлаб қолишга чақирди.
  • Байден ҳам, британлар бош вазири Жонсон ҳам, Франция президенти Макрон ҳам агар Москва Украинада кимёвий қурол қўлласа, қандай жавоб қайтарилиши борасидаги саволга жавоб қайтармади.
  • НАТО Словакия, Венгрия, Болгария ва Руминияга жами 40 минг кишидан иборат тўртта батальон гуруҳлари юборилишини тасдиқлади.
  • Германия канцлери Шольц ва Еврокомиссия раҳбари фон дер Ляйен россияликлар етказиб берадиган газ учун рублда тўлов қилинмаслиги, Россия энергетик шантаж қиладиган даврлар ортда қолганини айтишди.
  • БМТ Бош ассамблеяси бир ой ичида иккинчи бор Россиянинг Украинага бостириб киришини қораловчи ва қўшинларни зудлик билан олиб кетишни талаб қилувчи резолюция учун овоз берди. Уни - 140 мамлакат қўллади, беш давлат қарши чиқди: Россия ва иттифоқчилари - Шимолий Корея, Эритрея, Беларусь ва Сурия. 38 мамлакат, жумладан Хитой бетараф қолди.

Қуйида урушнинг навбатдаги кунида олинган асосий суратлар.

Бинокл тутган украиналик ҳарбий хизматчи фронт чизиғида, Киев области
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Харьковликлар уруш даврида бомбапанагоҳга айланган метрода яшамоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбий хизматчилари Киевдаги назорат-ўтказиш пунктида турибди
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA
Киевда ўрнатилган баррикадалар. Фото: Nuno Veiga / EPA / Scanpix / LETA
Украин ҳарбий хизматчилари ракета қолдиқларини кўтариб кетмоқда. Орқа фондаги бино вайрон бўлган. Киев
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик аскар россияликларнинг Харьковда зарбага учраган зирҳли техникасини кўздан кечирмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Россиянинг Украинадаги «махсус амалиёти» рамзига айланган «Z» ҳарфи битилган зирҳли техникада кетаётган ҳарбийлар, Мариуполь
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украинанинг «Азов» батальони жангчилари автобуслардан қилган баррикада, Мариуполь
Maximilian Clarke / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Эркак вайрон бўлган уйдан нарсаларини чиқараётган эркак, Житомир
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA
Яраланган украин ҳарбийсининг шифохонага ётқизилиши, Киев
Anastasia Vlasova / Getty Images
Россия армияси томонидан вайрон қилинган уй ўрнидаги эркак, Харьков
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Уйга харид қилиб қайтаётган эркак, Киев
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA
Ёнаётган уйлар Харьков осмонини ёритмоқда
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top