Украинада урушнинг 794-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ мудофаа вазирлиги украинларнинг 66 та дрони Краснодар ўлкасига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Славянск-Кубандаги Славянск нефтни қайта ишлаш заводи шикастланган, унинг фаолияти қисман тўхтатилган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, пилотсиз учиш қурилмалари Кушчевская станицасидаги ҳарбий аэродромга ҳам ҳужум қилган.
- Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский иттифоқчиларга фронтдаги вазият «мураккаблиги ва кескинлашиш тенденциясига эгалиги» ҳақида айтган.
- Белгород области Шебекино округидаги Вознесеновк қишлоғи ҳудудида камикадзе дронлар ҳужуми оқибатида беш киши, жумладан 17 ёшли қиз жароҳатланди.
- Москвада 16 ёшли ўсмирга жиноят иши қўзғатилди (унинг шахси ошкор этилмаган), у гўёки «терроризм тарғиботига чақириш»да айбланмоқда. РИА Новости маълумотига кўра, у «Россия кўнгиллилар корпуси» фаолиятини қўллаб-қувватлаган.
- Россия Украина бўйлаб ёпирилма ракета зарбалари йўллади. Лвив, Днипропетровск ва Ивано-Франковск областларида иссиқлик электр станциялари, Харкивда — руҳий касалликлар шифохонаси биноси шикастланган. Ҳужум вақтида жами уч киши жароҳатланган.
Харкив бўйлаб зарба оқибатлари
27 апрелга ўтар кечаси Россия қўшини яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарба йўллади — Лвив, Днипропетровск, Ивано-Франковск ва Харкив областлари зарба остида қолди. Украина томонига кўра, мамлакат қуролли кучлари 34 ракетадан 21 тасини йўқ қилган.


























