15:30 / 30.03.2022
12620

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ва яна бир неча туман ИИБга янги бошлиқлар тайинланди

Вилоят ИИБ ЙҲХБ, шунингдек, Сирдарё, Оқолтин, Сардоба ва Ховос туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ўзгарган.

Фото: KUN.UZ

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ички ишлар вазирининг тегишли буйруқлари билан вилоят ИИБ ЙҲХБ, Сирдарё, Оқолтин, Сардоба ва Ховос туманлари ИИБга янги бошлиқлар тайинланган.

Жумладан:

  • Исломов Шароф Абдураҳмонович Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ бошлиғининг ўринбосари – Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача Ш.Исломов Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаб келган.
  • Шерқулов Жасурбек Маматқулович Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланган. Мазкур тайинловгача Ж.Шерқулов Оқолтин тумани ИИБ бошлиғи вазифасида хизмат қилиб келган.
  • Жавлонов Хуршид Эргашевич Оқолтин тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача Х.Жавлонов Сардоба тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.
  • Подполковник Абдуллаев Ойбек Турғунович — Ховос тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача О.Абдуллаев Сирдарё тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
  • Подполковник Соибов Жасур Яшин ўғли — Сирдарё тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Мазкур тайинловгача Ж.Соибов Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг бир қатор шаҳар ва туманларида ИИБ бошлиқлари ўзгарганди.

 

Top