07:38 / 31.03.2022
6470

Ўзбекистон икки ойда Қозоғистон ва Россияга 12 минг тонна помидор етказиб берди

Ўзбекистон 2 ойда 12,5 минг тонна помидор экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: ТАСС

Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 8 давлатга қиймати 8,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 12,5 минг тонна помидор экспорт қилган. 

Қайд этилишича, помидор экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,1 минг тоннага камайган. 

2022 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – 7,8 минг тонна;
  • Россия – 4,3 минг тонна;
  • Қирғизистон – 365 тонна;
  • Тожикистон – 15,4 тонна;
  • Украина – 1,2 тонна.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида хорижий давлатларга энг кўп помидор экспорт қилган ҳудудлар: 

  • Хоразм вилояти – 3,6 минг тонна; 
  • Фарғона вилояти – 2,1 минг тонна;   
  • Бухоро вилояти – 1,8 минг тонна;
  • Сурхондарё вилояти – 1,6 минг тонна;
  • Қашқадарё вилояти – 870 тонна;
  • Наманган вилояти – 682,5 тонна;
  • Тошкент вилояти – 521,4 тонна;
  • Тошкент шаҳри – 303 тонна; 
  • Сирдарё вилояти – 300 тонна;
  • Самарқанд вилояти – 224 тонна;
  • Андижон вилояти – 187,5 тонна;
  • Жиззах вилояти – 116 тонна;
  • Қорақалпоғистон Р. – 76 тонна;
  • Навоий вилояти – 69,6 тонна.

Бундан олдин Ўзбекистон икки ойда Қозоғистондан 113 млн долларлик буғдой сотиб олганди.

Top