15:41 / 31.03.2022
9966

Қирғизистонда “Байрактар” дронларидан фойдаланилган ҳолда ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда 

Машғулотларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров шахсан кузатиб бормоқда. 

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Қирғизистоннинг Иссиқкўл областида “Қалқон-2022” махсус тактик ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, машғулотларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров шахсан кузатиб бормоқда.

“Машғулотларни ўтказишдан асосий мақсад – Қирғизистон куч ишлатиш тузилмаларининг давлат чегарасини бузиб ўтган шартли душманни йўқ қилиш бўйича ҳаракатларини кўздан кечириш”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, Қирғизистон қуролли кучлари тарихида илк марта ҳарбий машғулотларда “Байрактар ТБ-2” зарба берувчи дронларидан фойдаланилади.

“Байрактар ТБ-2” дронлари 2021 йилда сотиб олинган ва Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати тасарруфига берилган.

Top