18:00 / 11.04.2022
19545
Реклама

Ёшлар ишлари агентлиги соврин жамғармаси 880 миллион сўмлик Республика шахмат турнирини эълон қилди

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги

Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва «Sky Chess» мактаби билан ҳамкорликда «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида республикамиз бўйлаб «Ёшлар ишлари агентлиги кубоги» шахмат турнирини эълон қилди.

Турнир маҳалла, сектор, туман, вилоят ва республика босқичларида ўтказилади. Бунда ёшидан қатъи назар, барча профессионал ва ҳаваскор шахматчилар иштирок этиши мумкин. Турнир 18 апрелдан маҳаллаларда бошланади.

Ушбу шахмат турниридан кўзланган мақсад — кучли шахмат ўйнайдиган иқтидорларни, айниқса, олис ҳудудлардаги шахматчиларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборат!

Аризалар 18 апрелга қадар қабул қилинади.

Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг: @uzshaxmatbot

Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизмати Ⓣ

Top