18:51 / 13.04.2022
12290

Туркия мухолифати етакчиси Эрдўғанга маънавий зарар етказгани учун 165 минг лира товон тўлайди 

Эрдўған Қиличдорўғлига қарши маънавий зарар тўлаш талаби билан тўртта даъво киритганди.

Фото: Anadolu Agency

Туркия олий суди мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг республика-халқ партияси етакчиси Камол Қиличдорўғлига қарши даъвосини қаноатлантирди. Бу ҳақда ТRТ телеканали хабар берди.

Хабарга кўра, Қиличдорўғли давлат раҳбарига 165 минг лира (11,3 минг долларга яқин) миқдорида товон пули тўлайди.

Аввалроқ Эрдўған Қиличдорўғлига қарши маънавий зарар тўлаш талаби билан тўртта даъво киритганди. 

Президентнинг адвокати Ҳусайн Ойдиннинг маълум қилишича, суд мухолифат етакчисининг айрим гапларини сўз эркинлиги меъёрларидан чиқиш, айрим сўзларини эса Эрдўғанга нисбатан шахсий тажовуз деб топган. 

Қиличдорўғли ўз чиқишларида ва ижтимоий тармоқларда Туркия президентига нисбатан бир неча марта танқидий фикрлар билдирганди. 

Top