09:47 / 15.04.2022
6712

Сардор Абдуллаев ва Баҳодир Мирусмонов «Uzbekistan Airports» бошқаруви раисига ўринбосар этиб тайинланди

«Uzbekistan Airports» АЖда персонал ва ахборот технологиялари бўйича раис ўринбосарлари тайинланди. 

Фото: Getty Images

Сардор Абдуллаев «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раисининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси Сардор Абдуллаев ўз фаолиятини Тошкент молия бошқармасида бошлаган. У бир неча йил давомида Вазирлар Маҳкамасининг ахборот технологиялари, телекоммуникациялар ва ахборот хавфсизлиги департаментида ишлаган. 

Сардор Абдуллаев 2020 йилдан 2022 йилгача Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари бўлган.

Баҳодир Мирусмонов «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раисининг персонал бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Баҳодир Мирусмонов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш департаменти мудири лавозимида ишлаган. 

У Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтини тамомлаган, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Ўзбекистон президенти девонида фаолият юритган.

Top