Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан парвозга рўйхатдан ўтиш жорий қилиниши мумкин
Ички йўналишдаги рейсларга рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг якуний рўйхатини идоралараро тасдиқлаш ишлари якунланмоқда.
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан маҳаллий парвозларга рўйхатдан ўтишга рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш ва тартибларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақомига эга.
Шу сабабли, ҳозир аэропортларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинадиган ва йўловчиларга улардан фойдаланган ҳолда ички йўналишдаги рейсларга рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг (ҳайдовчилик гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ҳарбий гувоҳнома ва бошқалар) якуний рўйхатини идоралараро тасдиқлаш ишлари якунланмоқда.
Uzbekistan Airports хабарида бу ҳужжатлардан парвозга рўйхатдан ўтиш учун қачондан фойдаланиш мумкинлигига аниқлик киритилмаган.
Мавзуга оид
10:43 / 05.03.2026
Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганларни камералар аниқлайди
11:44 / 28.02.2026
1200 долларга "права" олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
10:46 / 16.02.2026
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ваъдаси: 16 млн сўмни қўлга киритган шахс аниқланди
08:40 / 03.02.2026