20:00 / 18.04.2022
10220

Ўзбекистонлик гимнастикачилар Тошкентда ўтказилган жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

15-17 апрел кунлари UzAuto компанияси ҳомийлигида Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси илк бор 15 мамлакатдан иштирок этган спортчилар орасидан 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали билан чемпионатда лидер бўлди. “ UzAuto” жамоаси спортчиларни мазкур мусобақада эришган юқори натижалари билан табриклайди ҳамда жаҳон шоҳсупасида Ўзбекистон байроғини кўриш имконини яратганлиги учун миннатдорчилик билдиради. Гимнастикачи Тахмина Икромова Кубокда 3 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб Ўзбекистон вакиллари орасида энг яхши натижани қайд этди. Яна Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ машқларида 1 та олтин ва 2 та кумуш медални олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзавтосаноат” кўп йиллардан буён миллий гимнастикага катта ёрдам кўрсатиб келмоқда, жорий йилнинг февралида “Ўзавтосаноат” AЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти этиб сайланганди. Компания раҳбарияти бундан кейин ҳам ушбу хайрли анъанани давом эттириш ва спортчиларнинг юксак натижаларга эришиши учун барча шарт-шароитларни яратишни мақсад қилмоқда.

ТОШКЕНТДA ЎТКAЗИЛГAН БAДИИЙ ГИМНAСТИКA БЎЙИЧA ЖAҲОН КУБОГИ ЯКУНЛAРИ:

Олтин медал билан:

Тахмина Икромова – кўпкураш

Тахмина Икромова – ҳалқа машқи

Тахмина Икромова – булава билан машқлар

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ машқларида - учта тасма ва иккита копток билан машқларда

Кумуш медал билан:

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ машқларида – кўпкураш

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ машқларида – ҳалқа машқларида

Бронза медал билан:

Тахмина Икромова – тасмадаги машқлар.

UzAuto Ўзбекистон терма жамоасини ўтган мусобақаларда эришган мутлақ ғалабаси билан табриклайди! Спортчиларимизга келгуси мусобақаларда ҳам ёрқин ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top