2024 йилда ишлаб чиқариладиган Cobalt автомобиллари олдиндан сотиб бўлинди
UzAuto Motors 25-26 декабр кунлари 93 мингдан ортиқ Cobalt автомобили учун онлайн шартнома берилганини маълум қилди. Аксарият харидорлар онлайн тизимдаги техник муаммолар сабаб шартнома ололмади. Компания бу муаммоларга ҳакерларни сабабчи қилиб кўрсатди.

Фото: Autostrada
Chevrolet Cobalt автомобилларининг 2024 йилдаги бутун ҳажми учун шартномалар тузилди, деб маълум қилди UzAuto Motors.
26 декабр соат 20:30 ҳолатига кўра, Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун жами 98,3 мингдан ортиқ шартномалар тузилган. Уларнинг 95 фоизи (93 минг донадан ортиқ) Chevrolet Cobalt автомобилига тааллуқли.
“Chevrolet Cobalt автомобилларининг контрактацияда мавжуд бутун ҳажми учун шартномалар тузилганини маълум қиламиз.
Айни пайтда UzAvtosavdo онлайн-савдо тизими орқали Damas ва Labo автомобилларига шартнома тузиш имконияти мавжуд”, – дейилади компания ахборотида.
Ишлаб чиқарувчи бир ҳафта ичида тўлов қилинмаган ҳолатлардаги автомобиллар қайта сотувга чиқарилиши эҳтимолига аниқлик киритмаган. Шартнома тузган харидорлар автомобил қийматининг камида 50 фоизини 1 ҳафта ичида тўлаши керак. Бу охирги сана янги йил кунларига тўғри келаётгани тўловларни охирги банк куни – 29 декабргача амалга оширишни тақозо қилади.
“Автострада”нинг қайд этишича, онлайн шартнома олиш жараёнида жисмоний шахслар билан биргаликда, улар билан тенг шартларда юридик шахслар, шу жумладан хусусий автосалонлар ҳам автомобил харид қилиш имконига эга бўлган.
UzAuto Motors бу учта модел учун контрактацияни 22 декабр куни соат 12:00дан бошлаб очишини эълон қилган, лекин техник носозликлар сабаб бунинг уддасидан чиқа олмаган эди. 25 декабр, душанба куни компания баёнот билан чиқиб, носозликларга киберҳужумлар сабаб бўлганини билдирди.
UzAvtosavdo платформаси орқали ташкил этилган онлайн шартнома бериш тизими 25 декабр куннинг иккинчи ярмидан бошлаб носозликлар билан бўлса-да, ишлай бошлади, аммо аксарият харидорлар техник муаммолар сабаб харидни амалга ошириш учун авторизациядан ўта олмади.
Бу галги шартнома бериш жараёни илк марта тўлиқ онлайн шаклда ўтказилгани айтиляпти. UzAuto Motors ҳар сафар контрактация очилганида автосалонларда рўй бераётган ажиотажлар ортидан шундай қарорга келган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 11 ойида 104 574 дона, 2022 йил давомида эса 101 617 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган. Ўтган йили 87 105 дона, жорий йилнинг 11 ойида 74 163 дона ишлаб чиқарилган Lacetti-Gentra эса ишлаб чиқаришдан олингани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил октябрида, General Motors International компанияси президенти Шилпан Аминнинг Асакага ташрифи вақтида, Cobalt ва Damas автомобилларининг ҳар бирини ишлаб чиқариш қувватини 150 минг донагача оширилиши ҳақида эълон қилинганди.
2023 йил 25 декабр куни имзоланган ҳукумат қарори билан, UzAuto Motors 12 ой ичида 2 тадан кўп автомобил учун шартнома олган харидор билан кейинги 12 ой давомида айнан шу моделлар бўйича шартнома тузмаслик ҳуқуқига эга бўлди.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда 130 йил муқаддам чўкиб кетган кема қолдиқлари топилди
Жаҳон | 15:45
-
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17
-
АҚШда оққуш гавжум шоссега югуриб чиқиб, автомобиллар ҳаракатини деярли тўхтатиб қўйди (видео)
Жаҳон | 14:58
-
Ўзбекистон фуқаролари Хорватияга ишлаш учун жўнатилади
Ўзбекистон | 14:43
Мавзуга оид

14:22 / 16.01.2025
2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди

16:44 / 12.01.2025
Тошкентда Cobalt ёниб кетди

16:31 / 10.01.2025
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди

21:14 / 09.01.2025