12:59 / 20.04.2022
37590

Киев атрофида ишлаётган сапёрлар, Мариуполда ёнган автобуслар, кемалар ва масжид. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 55-куни ўтди. Пентагон маълумотларига кўра, Россия ўз кучларини Донбассда жамлашда давом этмоқда. БМТ ҳисобларига кўра, уруш бошидан буён Украинанинг тинч аҳолиси орасидаги қурбонлар сони икки мингдан ошган. «Украинская правда» газетаси Киев области полицияси раҳбарига асосланиб ёзишича, област ҳудудини россияликлар тарк этгач топилган жасадлар сони мингдан ошган. Мариуполда «Азовстал» штурми давом этмоқда.

Мариупол портининг бугунги кўриниши — бу Украинадаги энг йирик денгиз савдо порти эди. Ўтган ҳафтада РФ мудофаа вазирлиги порт россиялик ҳарбийлар назоратига ўтганини эълон қилганди. Фото: Сергей Бобилев / ТАСС

Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар

  • Украина бош штабининг эрталабки маълумотларига кўра, фронтда жиддий ўзгаришлар йўқ. Россияликлар Донбассда украиналикларнинг позицияларини доимий равишда ўққа тутмоқда, бомбаламоқда, ҳужум қилмоқда ва ёриб ўтиш учун заиф нуқтани қидирмоқда, регион шимолида юриш давом эттирилмоқда, аммо катта муваффақиятларсиз.
  • Мариуполда сўнгги кучлари билан қаршилик кўрсатишда давом этаётган Украина денгиз пиёдалари бригадаси командири Сергей Волин АҚШ, Британия, Туркия ва Украина етакчиларини Россия билан келишувга эришиб, унинг жангчилари ва «Азовстал»даги тинч аҳолини қутқаришга чақирди.
  • Пентагон Украина жанговар самолётларга эга бўлганини маълум қилди - улар АҚШдан эмас, НАТОнинг бошқа мамлакатидан етказиб берилган. Гап айнан қандай самолётлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган.
  • ОАВ маълумотига кўра, АҚШ президенти Жо Байден яқин кунларда 800 млн долларлик яна бир ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлайди, бу пакет артиллерия ва снарядлар етказиб беришни ўз ичига олади.

Мариуполь

Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР спецнази разведкада. Мариуполнинг катта қисми россиялик ва россияпараст ҳарбийлар назоратига ўтган.
Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Шаҳар кўчаларида ёниб кетган автобуслар.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Кўчадаги қабр олдида турган қизча. Фото: Сергей Бобилев / ТАСС
Жанглар вақтида ёниб кетган танк олдидан ўтаётган мариуполликлар. Шаҳар яқин кунлар ичида россияликлар қўлига ўтиши кутилмоқда
AP Photo/Alexei Alexandrov

 

ДХР ҳарбий хизматчиси шиддатли жанглар вақтида жиддий шикастланган масжидни кўздан кечирмоқда. Мариуполнинг қўлга олиниши Россияга Донбасс ва Қримни қуруқлик орқали боғлаш учун йўлакка эга бўлиш имконини беради
AP Photo/Alexei Alexandrov

 

Киев области 

Ирпенлик аёл ўз яқинларини дафн этмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Бучадаги черковда инсонпарварлик ёрдами олаётган аёллар. Бу урушнинг қўрқинчли рамзларидан бирига айланган шаҳарда ҳамон сув, газ ва электр токи йўқ.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
77 ёшли Нина Бучада Европа Иттифоқи томонидан ташкил этилган инсонпарварлик ёрдами учун навбатда турибди
AP Photo/Emilio Morenatti
Бомбаланган уйдаги квартирадан Макаров посёлкасининг кўриниши
John Moore / Getty Images
Кухари — Киев областининг Иванковский районидаги кичик қишлоқ — ўтган ойда бу ерда ҳам ҳарбий ҳаракатлар бўлиб ўтган. Фотода 70 ёшли маҳаллий аҳоли вакили вайрон бўлган кўприкдан кўтарилмоқда
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Сапёр Ирпенда минани зарарсизлантирмоқда. Украина ҳукумати россиялик ҳарбийлар чекинган ҳудудларда ўн минглаб миналар қолдирилганини айтган. Сўнгги кунларда Киев областини миналардан тозалаш ишлари чоғида уч нафар сапёр ҳалок бўлди.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Украина ИИВ сапёрлари Мошчунда қолдирилган миналарни ер остида портлатиш учун ўрада тўпламоқда
AP Photo/Efrem Lukatsky
Сапёрлар Мошчун қишлоғида қолдирилган портловчи моддаларни йиғмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Украиналик аскар Мошчундаги жанглар вақтида яксон этилган рус танки олдидан ўтмоқда
AP Photo/Efrem Lukatsky

Николаев области 

Украиналик аскарлар Николаев ва Херсон областлари ўртасидаги чегарада навбатчилик қилмоқда
Celestino Arce Lavin / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Ҳарбийлар Николаевдаги фронт чизиғини кўздан кечирмоқда
Celestino Arce Lavin / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Украиналик аскар ертўлада кечки овқат тайёрламоқда
Celestino Arce Lavin / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли 

Полициячилар Украина назоратидаги Краматорскка берилган ракета зарбалари вақтида ҳалок бўлган кишининг жасади устини ёпмоқда. Зарбалар сўнгги кунларда кучайган — Украина томони Россия армияси Донбасс учун ҳал қилувчи жангларни бошлаганини айтмоқда.
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Краматорскдаги заводга ҳаво ҳужумидан кейин ярадорларга тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
Petros Giannakouris / AP / Scanpix / LETA

Харков 

Турар жой биноси зарбалардан кейин. Россия ҳарбийлари сўнгги кунларда Харков областида мудофаа линиясини ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Харковда ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар штаб-квартираси
Wolfgang Schwa​n / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ўт ўчирувчилар ва қутқарувчиларнинг ўзи дам олиш вақтида
Wolfgang Schwa​n / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харковдаги кўчада маҳаллий аҳоли вакиллари
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ҳарбийларининг ҳаво зарбалари қурбони
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top