07:37 / 28.04.2022
4578

Uzbekistan Airways Тошкент ва Батуми ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Грузия ҳудудлари ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновларни ривожлантириш учун янги йўналишларни йўлга қўйишни давом этмоқда.

Фото: Kun.uz

2022 йил 21 майдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Батуми – Тошкент халқаро йўналиши бўйича мавсумий парвозларни амалга оширади.

Тошкентдан курорт шаҳарга авиақатновлар ҳафтасига икки марта – чоршанба ва шанба кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

  • чоршанба кунлари, Тошкентдан учиш: 14:30, Батумига қўниш: 17:15, Батумидан учиш: 18:45, Тошкентга қўниш: 23:00;
  • шанба кунлари, Тошкентдан учиш: 06:35, Батумига қўниш: 09:20, Батумидан учиш: 10:50, Тошкентга қўниш: 15:05.

Грузияга кириш учун эмланганлик ҳақидаги сертификатнинг асл нусхасини тақдим этиш керак. Акс ҳолда, 10 ва ундан катта ёшдаги йўловчилар ПЗР-тестининг манфий натижасини тақдим этиши керак (амал қилиш муддати 72 соат). Тест олдиндан тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши керак.

Тошкент – Батуми йўналиши бўйича авиачипта нархи 2 386 569 сўмдан (багажсиз) ва 2 746 353 сўмдан (багаж билан), Тошкент – Батуми – Тошкент йўналиши бўйича эса 4 070 059 сўмдан (багажсиз) ва 4 621 728 сўмдан (багаж билан) бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ўрталаридан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Тбилиси – Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари мунтазам авиақатновларни амалга оширмоқда.

Top