15:33 / 02.05.2022
14002

Билл Гейтс коронавируснинг "энг ёмон" штамми пайдо бўлиш эҳтимоли сақланиб қолаётганини айтди

Гейтснинг сўзларига кўра, глобал саломатлик учун хатарларни аниқлайдиган халқаро гуруҳ тузиш ва давлатларнинг бу соҳадаги ҳамкорлигини кучайтириш зарур. 

Фото: Reuters

Microsoft асосчиси Билл Гейтс дунёда коронавируснинг "энг ёмон" штамми пайдо бўлиш эҳтимоли сақланиб қолаётганини айтди

Гейтс Financial Times нашри билан суҳбатда COVID-19'нинг ўта юқумли ва ҳалокатли штамми билан тўқнаш келиш хавфи борлигини қайд этди.

"Бунинг эҳтимоли кам. Тушкун тахмин билдирмоқчи эмасман, аммо пандемия даврида ҳали унинг энг қўрқинчли кўринишига дуч келмаганимиз эҳтимоли беш фоиздан юқори", - деди у.

Билл Гейтснинг сўзларига кўра, глобал саломатлик учун хатарларни аниқлайдиган халқаро гуруҳ тузиш ва давлатларнинг бу соҳадаги ҳамкорлигини кучайтириш зарур.

У мамлакатлар раҳбарларини соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқирозни "кўздан қочирмасликка" ва келажакда пандемияларнинг олдини олиш учун унга сармоя киритишни оширишга чақирди.

Top