21:51 / 03.05.2022
9983

Буюк Британия Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакети берилишини эълон қилди

Украинага ракета тизимлари, зирҳланган машиналар ва радарлар берилади. 

Фото: PA Images

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Лондон Киевга қурол етказиб беришни давом эттиришини маълум қилди

"Яқин ҳафталарда кемаларга қарши Brimstone ракета тизимлари ҳамда босиб олинган ҳудудлардан одамларни эвакуация қилиш учун зирҳланган машиналар етказиб берамиз", - деди у.

Жонсон шунингдек, 300 млн фунт стерлинг миқдоридаги ҳарбий ёрдам берилишини айтди.

Буюк Британия бош вазири украиналиклар "Путиннинг енгилмаслиги тўғрисидаги афсонани йўққа чиқаришгани ва ўз мамлакатлари ҳаёти ва ҳарбий тарихидаги энг шонли боблардан бирини ёзгани"ни таъкидлади.

"Путин ҳарбий машинасининг енгилмас кучи украин ватанпарварлиги ва мамлакатга бўлган севгисига урилиб чилпарчин бўлди", - деди Жонсон.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top