16:07 / 10.05.2022
13802

Германия ва Қатар суюлтирилган газ етказиб бериш шартлари бўйича келиша олмаяпти

Қатар Германиянинг сотиб олинган суюлтирилган газни Евроиттифоқдаги бошқа мамлакатларга тарқатишига рози эмас. 

Фото: Reuters

Германия ва Қатар айрим шартлар бўйича қарама-қаршиликлар мавжудлиги сабабли суюлтирилган газ етказиб бериш борасидаги музокараларда қийинчиликка дуч келди.

Хабар қилинишича, Германия Қатарнинг камида 20 йил муддатга шартнома тузиш тўғрисидаги талабига рози бўлишни истамаяпти. 

Шу билан бирга, Қатар ҳам Германиянинг сотиб олинган суюлтирилган газни Евроиттифоқдаги бошқа мамлакатларга тарқатишига рози эмас. 

Германия йилига 100 млрд куб метрга яқин табиий газ истеъмол қилади. Бунинг 55 фоизга яқини Россиядан, қолган қисми Нидерландия, Норвегия ва бошқа мамлакатлардан олинади.

Top