13:05 / 10.05.2022
10020

Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларини боғловчи йўл бўйида янги масжид қурилиши бошланди

Ангрен шаҳрида Тошкент билан Фарғона водийси вилоятларини бир-бирига боғловчи катта йўл бўйида янги масжид қурилиши бошланди. Масжидда йўловчилар ва сайёҳлар, шунингдек аёллар учун ҳам шароитлар яратиш режалаштирилган.

Фото: Ангрен шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида Ангрен шаҳрида янги масжидга илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтган. Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Аюпов, Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуриддин Абдураҳимов, шунингдек, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашган.

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

Айни вақтда «Имом Муҳаммад» деб ном қўйилган масжиднинг ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилмоқда. Катта йўл бўйида жойлашган масканда йўловчилар ва сайёҳлар учун шарт-шароитлар яратилиб, аёллар таҳоратхонаси ва намозхонаси ҳам қурилиши режалаштирилган.

Фото: Ангрен шаҳар ҳокимлиги
Top