19:51 / 17.05.2022
8844

Молдова парламенти спикери МДҲдан чиқишни муҳокама қилиш таклифи билан чиқди

Игорь Гросунинг сўзларига кўра, сиёсий мунозаралар натижалари бўйича МДҲ таркибида қолиш-қолмаслик борасида қарор қабул қилиш лозим.

Фото: AP

Молдова ҳукумати Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзоликнинг ижобий ва салбий томонларини муҳокама қилиши керак, деди Молдова парламенти спикери Игорь Гросу.

Унинг сўзларига кўра, сиёсий мунозаралар натижалари бўйича МДҲ таркибида қолиш-қолмаслик борасида қарор қабул қилиш лозим.

Гросунинг билдиришича, ҳозирда Молдова барча маҳсулотларининг 70 фоизини Евроиттифоққа етказиб бермоқда.

«Бу ташкилотнинг бир қисми бўлишда давом этамизми-йўқми, сиёсий муноазар ўтказишимиз керак деб ўйлайман»,— деди Игорь Гросу.

Арманистон, Беларус, Молдова, Озарбойжон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон МДҲ аъзоси ҳисобланади. 2009 йилда Грузия МДҲни тарк этган. Украина 2014 йилдан МДҲда иштирок этишни тўхтатиш жараёнини бошлаган.

Top