14:37 / 20.05.2022
25314

Киевда уйлар тикланмоқда, Харковда метро одатий режимга қайтмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 86-куни ўтмоқда. Россия Харков атрофидан бутунлай кетган — шаҳар одатий ҳаёт тарзига қайтмоқда: ўтган вақт мобайнида бомбапанагоҳ вазифасини ўтаган метро кейинги ҳафтадан штат режимида ишлай бошлайди. Киев областида аҳоли ўз уйларини тиклашга киришган. Украинада яна икки россиялик ҳарбийни суд қилиш бошланди — улар Харков областини артиллериядан ўққа тутишда айбланмоқда.

РФ мудофаа вазирлиги эълон қилган видеода «Азовстал»дан чиқарилиб, Оленовкага олиб кетилган украиналик ҳарбий асирлар акс этган
Russian Defense Ministry Press Service via AP

Украинадаги уруш, сўнгги маълумотлар
 

  • АҚШ Сенати Украинага молиявий ёрдам сифатида 40 млрд доллар ажратишни маъқуллади;
  • Оқ уй Россиянинг Қора денгиздаги блокадани енгиб ўтиш учун Украинага кемаларга қарши ракеталар етказиб бериш устида ишламоқда. Гап ишлаб чиқарувчиси Boeing бўлган Harpoon ҳамда Kongsberg ва Raytheon Technologies томонидан ишлаб чиқарилган NSM (Naval Strike Missile) ракеталари ҳақида кетмоқда;
  • Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Украинага янги қуроллар етказиб берилиши ҳақида хабар қилди. Британия Украинага узоқ масофага отувчи артиллерия, дронлар ва кемаларга қарши ракеталар юборади.
  • Киевда россиялик 21 ёшли сержант Вадим Шишимарин устидан иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди. У Суми областида 62 ёшли тинч аҳоли вакили Александр Шелиповни ўлдиришда ва Уруш қонунлари ва урф-одатларини бузишда айбланмоқда. У айбига иқрор бўлган, прокурор унинг умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилишини сўраган.
  • Украина қуролли кучлари «Регионлар партияси» вакили, собиқ президент Виктор Януковичга яқин бўлган собиқ депутат Олег Царевнинг укаси қўлга олинганини хабар қилди. У қўпорувчилик ҳаракатлари тайёрлашда айбланмоқда.
  • Ражаб Эрдўған Туркия НАТОни Швеция ва Финландиянинг аъзолигига «йўқ» дейишини маълум қилганини билдирди. Аммо НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс аъзолари Швеция ҳамда Россия билан чегарадош бўлган Финландияни бир овоздан қабул қилишига шубҳа қилмаётганини айтмоқда.

Қуйида 19 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харков области

Харков метросида сабзавот тўғраётган аёл
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Кейинги ҳафтадан Харков метроси штат режимида ишлай бошлаши кутилмоқда. Шаҳарда портлашлар деярли кузатилмаётган бўлса-да, аҳоли ҳамон ундан бомбапанагоҳ сифатида фойдаланиб келмоқда.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Салтовка районидаги метро бекатида жон сақлаётган кишилар.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Метрода итини силаётган киши.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Харковлик киши қулаб тушган электр узатиш симлари олдидан ўтмоқда.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Харков яқинидаги Олховка қишлоғида зарбалар натижасида шикастланган қуёш электростанцияси
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Малая Роҳан қишлоғида вайрон бўлган уйи олдидаги кишилар. Уй ёнида — россияликларнинг вайрон бўлган ҳарбий техникаси. Қишлоқ украин ҳарбийлари томонидан қайтариб олинган.
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA

Днепропетровск области 

Катта Костромка қишлоғида яшовчи аёл. У зарба вақтида уч нафар фарзанди билан уй ертўласига яширинганди.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Катта Костромка қишлоғидаги уй полида болалар томонидан чизилган сурат. Бу хонадон эгалари ҳужумдан омон қолишган.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Катта Костромка қишлоғи россияликлар зарбаларидан кейин.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Катта Костромка қишлоғида маҳаллий аҳоли вакили Анатолий Вирко россияликлар зарбасидан шикастланган уй ёнида пианино чалмоқда
AP Photo/Francisco Seco
Украиналик полициячи Катта Костромка қишлоғида ўққа тутилган завод вайроналари олдида
AP Photo/Francisco Seco
Донецкда зарбага учраган уйдан стулини олиб чиқаётган кекса ёшли киши
AP Photo/Alexei Alexandrov

Киев области 

Мошчун қишлоғида уй томини тузатаётган кишилар.
Edgar Su / Reuters / Scanpix / LETA
Стоянка қишлоғидаги болалар ҳудудий мудофаа жангчилари ўйинини ўйнашмоқда
Sergei Chuzavkov / AFP / Scanpix / LETA
Ўқдан илма-тешик бўлган девор ёнида ўсаётган лола. Мошчун қишлоғи.
Edgar Su / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top