07:59 / 23.05.2022
8077

Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 30 мингтага ошди

Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 30 мингтага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда 95 023 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30 036 тага ошган. 

2022 йилнинг январь-апрель ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

  • автомобил бензини – 382,3 минг тонна;
  • кўмир – 1,6 млн. тонна;
  • нефт – 248 минг тонна;
  • газ конденцати – 459 минг тонна;
  • енгил автомобил – 95 023 дона;
  • автобус – 247 дона;
  • юк автомобиллари – 1188 дона;
  • автомобил двигателлари – 71,1 минг дона.

Қайд этилишича, апрель ойида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг апрель ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони қуйидагича:

  • “Cobalt” -  9 498 дона;
  • “Lacetti-Gentra” - 6 866 дона;
  • “Damas” - 6 205 дона;  
  • “Spark” - 1 526 дона;
  • “Nexia T-250” - 623 дона; 
  • махсус енгил автомобиллар - 1 320 дона.

Бундан олдин “иномарка”лар импорти икки бараварга ошгани хабар қилинганди.

Top