12:54 / 13.06.2022
4237

Ички ишлар органлари ҳисобида турган 7 мингдан ортиқ хотин-қизлар рўйхатдан чиқарилди

Ички ишлар органлари ҳисобида турган 7 минг нафар хотин-қизлар рўйхатдан чиқарилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.

"Расмий хабарлар" каналида қайд этилишича, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ички ишлар, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа идораларнинг ҳисобида турган 21 596 нафар хотин-қизлар манзилли ўрганилди. 

Маълум қилинишича, амалга оширилган тадбирлар натижасида, жами 7 008 нафар хотин-қизлар ички ишлар органлари профилактик ҳисобидан чиқарилди.  

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 19 251 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган. Ҳимоя ордери бериш натижасида 9 309 та оилани яраштиришга, 8 259 та низони бартараф этишга эришилган. 

1 877 та расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари бўйича маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланиб, хотин-қизларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Top