18:40 / 17.06.2022
9135

Еврокомиссия Украина ва Молдовага ЕИга номзодлик мақомини беришни расман тавсия қилди 

ЕИ ижроия органи бу мамлакатларга келгусида бажариши зарур бўлган қатор талабларни илгари сурган. Талаблар суд, қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш билан боғлиқ. 

Фото: Picture Alliance

Еврокомиссия Украина ва Молдовага Евроиттифоққа киришга номзодлик мақомини беришни тавсия қилди. Бу ҳақда ЕК раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди

Қайд этилишича, ЕИ ижроия органи бу мамлакатларга келгусида бажариши зарур бўлган қатор талабларни илгари сурган. Талаблар суд, қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш билан боғлиқ.

Еврокомиссия қарорига кўра, Грузия ҳам «устувор вазифаларни бажарганидан сўнг» ЕИга номзодлик мақомини олишга даъвогарлик қилиши мумкин.

Украина ва Молдова номзодлик мақомини олиши учун Европа кенгаши таркибидаги 27 давлат раҳбарлари ва ҳукумат вакилларининг бир овоздан маъқуллови талаб қилинади. 

Еврокенгаш аъзолари келаси ҳафтада Брюсселда бўлиб ўтадиган саммитда бу масалани муҳокама қилиши кутилмоқда, деб ёзади Politico. Нашрнинг маълумот беришича, камида уч мамлакат Украинага номзодлик мақомини беришга қарши чиқмоқда. 

Евроиттифоққа кириш мураккаб қадамлар ва шартларни ўз ичига олган жараён бўлиб, у 10 йилдан ортиқ вақтни олиши мумкин, дея қайд этган Bloomberg. 

Top