10:51 / 23.06.2022
4610

Ўзбекистон 5 ойда Қозоғистон ва Россияга 432 минг тонна мева ва сабзавотлар етказиб берди

Ўзбекистон асосан қайси давлатларга мева ва сабзавотларни экспорт қилаётгани маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Getty Images

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 335 млн АҚШ долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 5 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон ва Россия етакчилик қилмоқда, мос равишда - 314 минг тонна ва 118 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қирғизистон – 53 минг тонна;
  • Хитой – 48 минг тонна;
  • Афғонистон – 19 минг тонна;
  • Беларусь – 11 минг тонна;
  • Покистон – 7 минг тонна;
  • Туркия – 6 минг тонна;
  • Украина – 4,9 минг тонна;
  • Эрон – 4,5 минг тонна;
  • Озарбойжон – 3,8 минг тонна;
  • БАА – 3 минг тонна;
  • Германия – 1 минг тонна.

Бундан олдин Ўзбекистон 5 ойда хорижга 335 млн долларлик мева ва сабзавотлар сотгани хабар қилинганди.

Top