23:52 / 24.06.2022
34858

Тойлоқда содир бўлган ЙТҲда 2 нафар ИИБ ходими ва бир фуқаро ҳалок бўлди. Яна 5 нафар фуқаро жароҳатланди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида ИИБ ходимлари билан содир бўлган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди. 

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 23 июн куни соат 00:30 ларда А-377 Самарқанд-Айний халқаро автомобил йўлининг Тойлоқ тумани Чароғбон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 7-километрида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант М.Хурсандов бошқарувида бўлган «Некcия-2» машинаси йўлнинг Ургут йўналиши томонига қайрилаётганда, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган Тойлоқ туманида яшовчи 2003 йилда туғилган А.П. бошқарувида бўлган «Малибу» машинаси билан тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда, «Некcия-2» машинасида бўлган М.Хурсандов, Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ катта профилактика инспектори майор Р.Раззоқов ҳамда Тойлоқ туманида яшовчи, 1957 йилда туғилган фуқаро Ш.М. оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

«Некcия-2» машинасида бўлган, Тойлоқ туманида яшовчи 1992 йилда туғилган А.И. ва 1994 йилда туғилган Н.М. ҳамда «Малибу» ҳайдовчиси А.П., унда йўловчи сифатида кетаётган Тойлоқ туманида яшовчи 2005 йилда туғилган А.М. ва 2004 йилда туғилган А.Р. тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 23 июнь куни Тойлоқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top