20:43 / 04.07.2022
12746

Хитой расмийси Ўзбекистонда осойишталик ва бирлик сақланиб қолишига ишонч билдирди

Фото: Хитой Ташқи ишлар вазирлиги

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Жао Лижиан 4 июл кунги брифингда берилган саволга жавобан расмий Пекиннинг Қорақалпоғистон воқеаларига муносабатини маълум қилди.

“Хитой Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеалардан хабардор. Ўзбекистоннинг дўст қўшниси ва кенг миқёсли стратегик ҳамкори сифатида, Хитой Ўзбекистон ҳукуматининг миллий барқарорликни таъминлаш бўйича чораларини қўллаб-қувватлайди. Ишонамизки, президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон осойишталик ва бирликни сақлаб қолади”, деди ХХР ТИВ расмий вакили.

Аввалроқ Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Европа Кенгаши раҳбарлари, шунингдек, Россия президентининг матбуот котиби расмий Тошкентнинг Қорақалпоғистондаги вазият юзасидан кўраётган чораларини қўллаб-қувватлашини билдирган эди.

Мавзу
Қорақалпоғистондаги намойишлар
1-2 июл кунлари Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳрида тартибсизликлар кузатилди. Миллий гвардия ходимлари билан тўқнашувларда 200 дан ортиқ киши яраланган, 18 киши ҳалок бўлган.
Барчаси
Top