Харкивда университет ўққа тутилди, Северск — бомбардимон қилинмоқда. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 133-куни ўтди.
6 июлга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Харкивдаги Григорий Сковорода номидаги Миллий педагогика университети биносига ҳаво ҳужуми уюштирди; қоровул ҳалок бўлди. РФ мудофаа вазирлиги АҚШ Украинага яқинда етказиб берган иккита HIMARS баравар ўт очиш реактив тизими яксон этилганини маълум қилди, Украина қуролли кучлари бош штаби буни «фейк» деб атади. Донбасс шимолида отишмалар давом этмоқда — Северск шаҳри ҳам зарбалардан жиддий жабрланмоқда. Ирландия бош вазири Киев областига келди ва Украинани Евроиттифоққа кириш масаласида қўллаб-қувватлашни ваъда қилди. Москва Путин ноябрда G20 саммитида иштирок этмоқчилиги ҳақида хабардор қилди. Саммитга Зеленский ҳам таклиф этилган.
Қуйида 6 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Харкив области
Донбасс шимоли
Украина ҳарбийлари Северскда яраланган аскарни олиб кетмоқда. Америкадаги Урушларни тадқиқ қилиш институти (ISW) 6 июл кунги ҳисоботида Россия армияси Лисичанскдан ғарбга ва Луганск области чегарасидан Северск йўналиши бўйича ҳаракатланаётгани ҳақида хабар берди. Украина ҳарбийларига кўра, Северск ҳудудига ҳаво зарбалари берилган.
Киев области
Киевдаги Михайловская майдони. Княгиния Ольга ёдгорлиги ўқлардан ҳимоялаш учун қум тўлдирилган қоплар билан ўраб қўйилган. Сурат Ирландия бош вазири Михол Мартиннинг Украинага ташрифи вақтида олинган. У Ирландия урушдан кейин Украинани тиклашга ёрдам беришини ваъда қилди.