13:00 / 11.07.2022
6430

Asialuxe Travel компанияси барчани Қурбон ҳайити билан табриклайди. Даламан: августга таътилни биргаликда режалаштирамиз

Туркия ҳар йили бутун дунёдан юз минглаб сайёҳларни ўзига жалб қилади. Туркия курортларини ажойиб сервис, ёқимли нархлар ва севимли «ультра барчаси киритилган» концепцияси учун яхши кўришади.

Фото: Asialuxe Travel

Охирги бир неча йиллар давомида ўзбекистонликлар томонидан қизиқиш катта бўлган Анталия шаҳри билан бир қаторда, Туркиянинг Эгей қирғоқлари мавжуд, бу жойлар ҳайратланарли манзаралар, қулай меҳмонхоналар танлови, ҳамёнбоп нархлар, меваларнинг мўл-кўллиги, пляжда ва фаол дам олиш имкониятлари билан ўзига жалб қилади.

Бу ерда Туркиянинг Мармарис ва Фетхие каби таниқли курортлари жойлашган. Бу йил айнан ушбу курортларда ўзбекистонликлар ҳам дам олиши мумкин – Asialuxe Travel компанияси 2 августдан Тошкентдан Даламанга тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўяди.

Asialuxe Travel нега Мармарис/Фетхие – 2022 йил туристик мавсуми учун идеал танлов эканлиги ҳақида айтиб беради.

Мармарис

Мармарис курорти — бу кўплаб тунги клублар, пляжлар ва диққатга сазовор жойларга эга ўзига хос «туркча Ницца».

Курорт Эгей денгизи соҳилидаги улкан гўзал кўрфазда жойлашган. Кўрфазга киришда курортни кучли тўлқинлардан ҳимоя қиладиган орол бор, шу сабабли бу ерда денгиз деярли ҳар доим сокин бўлади. Мармарисдаги пляжлар қум ва тошлар билан қопланган, кўпчилиги сув ва қирғоқ тозалиги учун бериладиган «Мовий байроқ» мукофотига эга.

Маҳаллий манзаралар мовий қирғоқдан қолишмайди. Шаффоф сув, игнабаргли дарахтлар ўрмонлари ва кўплаб ёрқин жонли гуллар доимий дам олиш ва байрам муҳитини яратади.

Мармарис — бу фақатгина Эгей денгизида ёдда қоладиган дам олиш ва клублардаги ўйин-кулги эмас, балки сайр учун мос жойлар ва қизиқарли масканларга экскурсиялардир ҳам. Бу ердан Памуккале, Каппадокия ва Фетхие каби таниқли жойларга осон етиб олиш мумкин. Шаҳарнинг бош диққатга сазовор жойи – бу бир неча юз йиллар олдин қурилган ва қалъа сифатида хизмат қилган Мармарис қасридир, ҳозирда қаср ичида археологик музей фаолият юритмоқда, бу ердан денгиз ва шаҳарга чиройли манзара очилади. 4 км масофали Мармарис қирғоғи ҳамда денгизда сайр қилишни буюртма қилиш ва елкан кемани бошқаришни ўрганиш мумкин бўлган яхталар турадиган «Нетсель Марина» жойи алоҳида эътиборга лойиқ. Кечаси эса Мармарис марказида фавворалар шоуси бўлиб ўтади.

Шопинг ҳақида гапирадиган бўлсак, ажойиб харидларни Grand Bazzar Carsi, Blue Port савдо маркази ёки «Нетсель Марина» атрофидаги савдо мажмуасида амалга ошириш мумкин.

Фетхие

Фетхие ўзининг ҳайратланарли табиати ва қўриқхоналари билан таниқли — уларнинг орасида машҳур «Капалаклар водийси», «Сакликент» каньони ва дунёнинг топ-5 талигига кирадиган «Мовий қирғоқ» пляжи бор.

Фетхие Мармарис каби Муғла провинциясида жойлашган.

Курортнинг иқлими шунчалик юмшоқ ва қулайки, бу ерда бутун йил давомида дам олиш мумкин. Ушбу ажойиб шаҳар тоғлар этагида жойлашган бўлиб, унинг манзарасидан ҳар бир киши завқланиши мумкин.

Бу нафис шаҳар тинч дам олишни маъқул кўрувчилар орасида ҳам машҳур. Шовқинли шаҳарлардан чарчаган сайёҳлар бу ерга тоза ҳаводан нафас олиш ва «Клеопатра» пляжида қорайиш, «Капалаклар водийси» бўйлаб сайр қилиш, «Бабадаг» тоғида парапланда учиш ва улкан тошбақалар яшайдиган жойга қайиқда бориш учун келишади.

Asialuxe Travel 2 августдан Мармарис ва Фетхие курортларига қулай ва тез етиб олиш имконини берадиган Тошкент – Даламан – Тошкент йўналишидаги тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўяди. Рейсларни ҳар сешанба қулай Uzbekistan Airways авиалайнерларида амалга ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, самолётлар бортларида Halal белгисига эга яхшиланган тоифадаги таомлар тақдим этилади.

Бир киши учун етти кечага комплекс туристик тўпламлар нархи 9,3 млн сўмдан бошланади.

Мақола ва фото-материаллар Туркиянинг туризмни ривожлантириш ва оммалаштириш агентлиги ёрдамида тайёрланди.

Компания телефон рақами ва сайти орқали туристик тўпламлар нархлари, авиачипталар ва барча йўналишлар билан танишиш ҳамда уларни мустақил равишда банд қилиш мумкин: www.asialuxe.uz, 712017777.

Шунингдек, Asialuxe Travel маҳсулотларини Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида топиш мумкин.

Телефон: (+998) 71−201−7777

Манзил: Саид Барака кўчаси, 24.

Сайт:asialuxe.uz

Telegram: @asialuxe

Telegram гуруҳ: t.me/my_asialuxe

Telegram'даги қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours

Telegram'даги қайноқ турлар ўзбек тилида: t.me/asialuxe_qaynoqtur

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқлари асосида

Top