Анталия, Туркия
Ўртаер денгизи қирғоғида жойлашган Анталия шаҳри ўзининг чексиз пляжлари, илиқ иқлими ва бой тарихи билан машҳур. Ушбу шаҳар нафақат юқори тоифадаги сервисга эга ҳашаматли курортлар, балки қадимий шаҳар муҳитига шўнғиш, қадимий ёдгорликларни ўрганиш ва денгизда ажойиб манзаралардан завқланишни ҳам таклиф қилади.

Анталия – катта-кичик ёшдаги болалар билан энг қулай дам олишдир. Беш юлдузли меҳмонхоналар, болалар клублари, ўйин майдончалари, 24 соатлик энагалар, анимация ва алоҳида болалар менюси – ота-оналар ва болалар учун ажойиб комбинация.
Анталия ресторанларида ажойиб турк таомларини татиб кўришни унутманг. Барра денгиз маҳсулотларидан тортиб мазали гўштли таомлар ва анъанавий ширинликларгача - барчанинг дидига моси бор.
Uzbekistan Airways орқали навбатдаги тўғридан-тўғри парвози 26 апрель куни амалга оширилади.
Бодрум, Туркия
Ëзда албатта ташриф буюриш керак бўлган яна бир йўналиш – бу Бодрум. Эгей денгизи қирғоғида жойлашган ушбу курорт-шаҳар шаффоф сувлари ва чиройли манзаралари билан машҳур. Бу ерда қуёшдан завқланишингиз ва денгизда чўмилишингиз, шунингдек, виндсёрфинг, дайвинг ва сув чанғиси каби сув машғулотларини синаб кўришингиз мумкин.

Бодрумнинг маданий диққатга сазовор жойлари ҳам таассурот қолдиради. Шаҳар устида қад ростлаган муқаддас Пётр қасри Эгей денгизи ва қадимий портга ҳайратланарли манзараларни тақдим этади.
Тунги ҳаётни яхши кўрадиганларга Бодрумда вақтни қувноқ ўтказиш учун кўплаб бар, клуб ва ресторанлар мавжуд. Маҳаллий бозор ва бутиклар ушбу сеҳрли жойнинг бир қисмини ўзингиз билан олиб кета олишингиз учун сувенир, кийим ва безакларнинг катта танловини таклиф қилади.
Uzbekistan Airways орқали навбатдаги тўғридан-тўғри парвози 25 май куни амалга оширилади.
Даламан / Мармарис / Фетҳие, Туркия


















