12:58 / 12.07.2022
11587

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўплиги айтилди

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани очиқланди. Давлат статистика қўмитаси тегишли маълумот билан чиқди.

Қўмита хабарига кўра, 2022 йил 1 июль ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 353 тани ташкил этган. 

Қайд этилишича, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 539 тага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони қуйидагича:

  • Россия – 2 654 та;
  • Туркия – 2 032 та;
  • Хитой – 2 011 та; 
  • Қозоғистон – 1 161 та;
  • Корея – 905 та.

Хорижий капитал иштирокида 2022 йилнинг январь-июнь ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони қуйидагича:

  • Россия – 399 та;
  • Туркия – 183 та;
  • Хитой – 124 та;
  • Қозоғистон – 100 та.

Бундан олдин 6 ойда 50 мингдан ортиқ янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилгани хабар қилинганди

Top