13:35 / 14.07.2022
2951

Маъмурий судлар томонидан давлат органларига юборилган 2905 та қарор ижроси юзасидан ахборот берилмаган

Ўтган йилда маъмурий судлар томонидан давлат органларига қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича юборилган 5331 та қарорнинг 54,5 фоизи (2905 та) ижроси юзасидан ахборот берилмаган. Бу ҳақда АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

Қайд этилишича, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида тизимдаги бир қатор қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Улар:

  • давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари самарали ҳимоясини таъминлашга;
  • давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари одил судловга эришиш даражасини оширишга;
  • давлат органлари фаолияти қонуний асосда юритилишини таъминлашга;
  • фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судлар, айниқса, маъмурий судлар ролини кучайтиришга;
  • маъмурий суд иш юритувини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга;
  • аҳолининг судларга бўлган ишончини янада оширишга;
  • маъмурий судларни ҳақиқий халқ судига айлантиришга хизмат қилади.
Top