2024 йилнинг 22 июн куни Юнусобод туман ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ 405-сонли таянч пунктига чақирилган журналистдан тушунтириш хати олинган.
Журналист билан мулоқот қилган профилактика катта инспектори, подполковник Хайрулла Дўстов унга 2024 йилнинг 3 июн куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносидаги очиқ судда янграган маълумотни сайтда ёритгани учун гумонланувчи саналаётганини билдирган. Шу сабаб ЖИБ Шайхонтоҳур туман суди раиси Толибжон Обидов томонидан тақдимнома киритилганини айтган. Аммо гумонланувчи сифатида ИИБга чақирилган журналист шикоят нусхаси билан таништирилмаган.

Журналист қайси ишим хатолигини сўраб берган саволга профилактика инспектори «Ўша кунги судда видео олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатганингиз учун», деган жавобни берган. Шунингдек, ИИБ ходимлари журналист олиб чиққан маълумот хорижий ОАВда чиқиб кетганини айтган.
«Дарё» журналисти Отабек Қўлдошев 2024 йилнинг 3 июн куни Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов томонидан очиқ суд дейилган судда қатнашиб, судя саволларига жавоб берган Бахтиёр Қудратуллаевнинг қамоқдан чиққанидан сўнг, давлат ташкилоти вакиллари унга алоқага чиқиб, мамлакатда ёшлар, спортчилар орасида пичоқбозлик кўпайиб кетаётгани учун «кўча»ни тартибга солишни сўраганини айтганини ёзганди. Таҳририят бу гапларнинг исботи сифатида суд жараёнида тасвирга олинган видеони ҳам эълон қилганди.
ИИБ ходимининг билдиришича, судя ўз шикоятида 3 июн куни бўлиб ўтган суд мажлисида ОАВ вакилларига мурожаат қилиб, суд терговига халал берувчи маълумотларни очиқлаш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирган.
«Дарё» журналистининг қўшимча қилишича, ҳақиқатан ҳам ўша судда суд терговига халал берувчи маълумотларни очиқлаш мумкин эмаслиги таъкидланган. Бироқ судя суд терговига халал берувчи маълумотлар айнан нималардан иборатлигига аниқлик киритмаган. Шунингдек, судя ёрдамчилари яна бир журналист Uznews.uz
















