11:42 / 19.07.2022
3996

Никоҳланувчилар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг улар никоҳини расмийлаштириш тартибини белгилаш назарда тутилмоқда

18 июль куни бўлиб ўтган Сенат Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлисида “Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206-1-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонунлар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Фото: senat.uz

Мажлисда енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама этилди.

Муҳокама таъкидланганидек, “Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга кўра, никоҳни қайд этиш бир ойлик муддати ва уни қисқартириш учун асос бўладиган ҳолатлар бекор қилинмоқда.

Никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг никоҳни расмийлаштириш тартибини белгилаш кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга, мажлисда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206-1-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Қонун ҳам муҳокама этилди.

Ҳар иккала қонунга киритилаётган ўзгартишлар юзасидан иштирокчилар ўзларининг бир қатор таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Бундан ташқари, енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳолати юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўрови натижалари соҳа мутахассислари иштирокида кўриб чиқилди.

Кўрилган масалалар юзасидан қўмита тегишли қарорлари қабул қилинди.   

Top