07:43 / 19.07.2022
6530

Европа давлатларининг йирик IT-компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш режалаштирилмоқда

Европа – Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси орқали Европа давлатларининг йирик IT-компанияларини Ўзбекистонга жалб қилишда ҳамкорлик қилишга келишилди.

Фото: mitc.uz

18 июль куни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси бош котиби Ойбек Шайхов билан учрашув ўтказди.

Учрашувда АКТ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси орқали Европа давлатлари йирик IT-компанияларини Ўзбекистонга жалб қилишда ҳамкорлик ҳамда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисида гаплашилди.

Учрашув давомида АКТ вазири мамлакатда ҳам аутсорсинг хизматлари (BPO ва KPO) ривожланганини айтиб ўтди. Хорижий компаниялар иштирокида BPO хизматларини ривожлантириш ва шу тариқа IT маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлаш муҳим эканини қайд этди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорлик қилиш борасидаги фикр ва мулоҳазалари тингланди. Келгусида манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича масалалар гаплашиб олинди.

Top