19:53 / 23.07.2022
10369

ЖССТ раҳбари маймун чечаги тарқалишини халқаро миқёсдаги фавқулодда вазият деб эълон қилди

Маълумотларга кўра, 63 мамлакатда маймун чечаги касаллигини юқтириш билан боғлиқ 9,2 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. 

Фото: Reuters

ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маймун чечаги касаллиги тарқалишини соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро миқёсдаги фавқулодда вазият деб эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, қатор омилларни ҳисобга олиб, «соғлиқни сақлаш соҳасида хавотир уйғотувчи халқаро миқёсдаги фавқулодда вазият деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди».

Шифокорлар 16 мамлакатда қайд этилган 528та касаллик юқтириш ҳолатини ўрганиб чиқишган. Маълум бўлишича, касалликнинг энг кўп тарқалган симптоми баданга тошма тошиб кетишидир. 

ЖССТ маълумотларига кўра, 63 мамлакатда маймун чечаги касаллигини юқтириш билан боғлиқ 9,2 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича дастури раҳбари Майк Райаннинг билдиришича, касаллик аксарият ҳолларда жинсий йўл орқали юқмоқда.

Top