13:13 / 27.07.2022
7870

Ўзбекистонлик спортчилар Қозоғистонда миллий камонбозлик бўйича халқаро мусобақа ғолиби бўлди 

Ўзбекистонлик спортчилар Қозоғистонда миллий камонбозлик мусобақасида совриндор бўлди.

Фото: Suvoriys Club

Ўзбекистонлик спортчилар Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида миллий камонбозлик бўйича бўлиб ўтган турнирда совринли ўринларни эгаллади.

Хусусан, миллий камонбозлик бўйича “Суворийлар” жамоасидан икки киши 1-ўрин ва гран-прида фахрли 2-ўринни эгаллади.

Халқаро мусобақада ўзбекистонликлардан 7 нафар спортчи қатнашиб, шундан икки нафари совриндорлар сафидан ўрин олди.

Ўзбекистонлик Жаҳонгир Шукуров туркий нишонга отиш бўйича (пута), Аброр Гулбаев жамби отиш бўйича 1-ўринни қўлга киритди.

Бундан ташқари, Аброр Гулбаев гран-прида фахрли 2-ўринга эга чиқди. 

Top