17:43 / 28.07.2022
5139

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 6 ойда 72 717 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилган

Жорий йилнинг 6 ойида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида давлат хизматлари кўрсатилишига оид 72 717 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган.

Фото: Tengrinews.kz

Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиевнинг сўзларига кўра, 56 059 та ҳолатда аризани кўриб чиқиш муддатларига риоя қилинмаган, 7 012 та ҳолатда ортиқча ҳужжат талаб қилинган, 4 522 та ҳолатда тўғридан тўғри давлат хизматлари кўрсатилган, 1 245 та ҳолатда аризалар асоссиз рад қилинган.

Энг кўп қонун бузилиши ҳолатларига қуйидаги идоралар томонидан йўл қўйилган:

“Ўзсувтаъминот” АЖда – 15 597 та; “Ҳудудгазтаъминот” АЖда – 15 464 та; “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда – 3 188 та; “Тошиссиққуввати” ДУКда – 1 595 та, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида – 941 та, кадастр идораларида – 7 149 та; соғлиқни сақлаш муассасаларида – 4 797 та; туман (шаҳар) ҳокимликларида – 4 220 та ва қурилиш идораларида – 2 652 та.

Top