13:00 / 28.07.2022
7711

Ҳис-туйғулар, совғалар: EVOS'нинг 64-филиали очилиш маросими шундай бўлиб ўтди

2022-йил 23-июль куни EVOS тез овқатланиш ресторанлари тармоғининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Меҳмонларни қизиқарли шоу-дастур ва қимматбаҳо совғалар кутиб олди.

Фото: EVOS

15 йилдан ортиқ вақт давомида EVOS ташриф буюрувчиларни хурсанд қилишдан тўхтамади ва бутун Ўзбекистон бўйлаб ўз географиясини кенгайтириб келмоқда. Деярли ҳар ой янги филиал очилмоқда ва бу сафар омад бекободликларга насиб этди.

Фото: EVOS

Тадбирнинг дастлабки дақиқалариданоқ 1000 га яқин меҳмонлар қизиқарли ва ақл бовар қилмайдиган шоу муҳитига шўнғидилар: уларни ҳодулистлар ва аниматорлар, замонавий мусиқа ва мазали таомлар кутиб олди. Мултфилм қахрамонлари Фиксиклар кичкина меҳмонлар ўртасида рақс мусобақаларини ўтказдилар.

Фото: EVOS
Фото: EVOS

Бундан ташқари, ўз соҳаси мутахассислари томонидан ўтказилган совун пуфакчаларининг сеҳрли шоуси болалар ва катталарга манзур бўлди. Ҳар бир ташриф буюрувчи янги филиал ходимларидан фигурали ёки шахсийлаштирилган шарларни олди.

Фото: EVOS
Фото: EVOS
Фото: EVOS

Тадбирнинг расмий қисмини Ўзбекистоннинг энг машҳур бошловчиларидан бири – Дилшод Мирзамуротов очиб берди. У барча йиғилганларга миннатдорчилик билдириб, бўлажак мусобақалар ва совринлар ҳақида гапириб берди.

Фото: EVOS

Лавашларни ким тез ейиш мусобақаси кечанинг энг машҳур беллашувига айланди. 2 та турнир: аёллар ва эркаклар ўртасида ўтказилди.

Фото: EVOS

Танловларда катнашган ғолибларга смартфон ва 500 000 сўмлик EVOS'нинг имзовий чеки топширилди.

Фото: EVOS
Фото: EVOS

Тадбир бошланишига 10 кун қолганида Бекобод шаҳрида лотерея ўйини учун маҳсус қути ўрнатилган эди. Иштирокчилар ўз рақамларини қолдирдилар ва очилиш маросимида смартфонни ютиб олган ғолиб аниқланди.

Бутун тадбир ташриф буюрувчиларнинг жўшқин нигоҳлари ва самимий табассумлари билан ўтди. Дўстона ва ижобий муҳит ҳукм сурди.

Фото: EVOS
Фото: EVOS

Кечанинг навбатдаги меҳмони DJ King Macarella бўлди, у ўзига хос ижро қилинган мусиқа билан томошабинларни хурсанд қилди. Замонавий репертуар рақсларда иштирок этган барча ёшдаги меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди.

Фото: EVOS
Фото: EVOS

Ҳар томонлама бой кечанинг финалини эса меҳмонларимиз эстрада хонандаси Ҳамдам Собиров билан бирга ўтказишди. Хонанда машҳур қўшиқларини ижро этиб, ҳар бир тингловчига ёрқин ва унутилмас хотираларни қолдирди.

Instagram: instagram.com/evosuzbekistan

Facebook: fb.com/evosuzbekistan

Telegram-bot: t.me/evosdeliverybot

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Top