12:00 / 13.07.2021
7679
Реклама

EVOS – 15 йил Сиз билан!

Фото: EVOS

15 июл куни EVOS ўзининг 15 йиллигини нишонлайди! Одатда туғилган кун, яқинлар ва қадрдон инсонлар даврасида нишонланади. Шунинг учун биз сизни, ушбу байрамни биргаликда нишонлашга таклиф қиламиз. EVOS меҳмонлари учун тармоғимиздаги барча ресторанларимизда ёқимли сюрприз ва совғаларни тайёрлаб қўйдик.

Ахир туғилган кун бу — совғалардир! Аммо бу сафар биз барча меҳмонларимиз билан бирга совға қилишни истаган ҳолда, катта хайрия тадбирида қатнашишни таклиф қиламиз. 15 июл куни классик мол гўштли лавашлар сотувидан тушадиган барча маблағлар эндокрин касалликларга чалинган болалар ва катталар учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналарни сотиб олишга сарфланади.

Ушбу акция залдаги буюртмаларга, буюртмани ўзи олиб кетиш ва етказиб бериш хизматига тегишли бўлади. Ҳар биримиз ушбу муҳим лойиҳада иштирок этиб, ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин.  Келинг, биргаликда яхшилик қиламиз!

Сўнгги 15 йил ичида EVOS кўпчилигимиз учун қадрли брендга айланди - барчамизда EVOS билан боғлиқ хотиралар ва ёқимли ҳислар мавжуд. Бу баъзилар учун шунчаки мазали таом, оилавий дам олиш кунлари, дўстлар даврасидаги кўнгилочар лаҳзалар, ким учундир тезкор тамадди қилиш жойи ва ким учундир эса унутилмас воқеалар содир бўлган макондир! EVOS — барчамиз учун энг севимли ва қадрли бренддир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top