11:06 / 29.07.2022
4638

Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши тадбирларида иштирок этаётган ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарларини қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовга кўра, учрашувда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар, Қозоғистон бош вазири ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Хитой давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон ташқи ишлар визири Жээнбек Кулубаев, Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бхутто Зардарий, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, шунингдек, ШҲТ бош котиби Чжан Мин ва ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев иштирок этди.

Қайд этилишича, учрашувда кўп томонлама ҳамкорлик устувор вазифалари ва ШҲТни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Ўзбекистоннинг бирлашмага раислиги давомида ўтган даврда биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда жорий йил сентябрь ойида Самарқандда ўтадиган саммит кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, дейилади расмий хабарда.

Top