16:17 / 02.08.2022
3953

Жиззахда пиёдалар йўлакчасида ВАЗ-2107 машинаси уриб юборган 9 ёшли бола вафот этди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Иллюстратив фото

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, 2022 йил 20 июл куни соат 10:00 ларда 4Р-40 Даштобод-Ғаллаорол автомобил йўлининг 46-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Зомин тумани Увол қишлоғида яшовчи шахс ВАЗ-2107 машинаси билан Зомин йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, йўлнинг пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган Ғаллакор маҳалласида яшовчи мактаб ўқувчисини уриб юборган.

Оқибатда, 9 ёшли бола оғир тан жароҳатлари олиб, РШТЁИМнинг Жиззах филиалига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Жиззахда пиёдани уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетган, оқибатда, 71 ёшли жабрланувчи вафот этганди.

Top