13:51 / 02.08.2022
3496

Норов: «Ўзбекистон - Озарбойжон - Туркия» мулоқот форматини тузиш ҳар қачонгидан долзарб бўлиб турибди

Фото: dunyo.info

Тошкентда ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалаларига масъул бўлган вазирликлар раҳбарлари иштирокидаги “Ўзбекистон - Озарбойжон - Туркия” уч томонлама биринчи йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Йиғилишни очар экан, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов қуйидагиларни қайд этди:

- Бугунги учрашув бизларнинг ўзаро муносабатларимиздаги жуда муҳим воқеалар –Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг 2022 йил мартида Ўзбекистонга буюрган расмий ташрифи ҳамда Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг жорий йил июнь ойидаги давлат ташрифидан сўнг рўй бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, халқаро муносабатларда ҳамда глобал иқтисодиётда кечаётган жадал ва ноодатий жараёнлар ҳисобга олинганда “Ўзбекистон - Озарбойжон - Туркия” мулоқот форматини тузиш ҳар қачонгидан долзарб бўлиб турибди.

Top